Daraxtlar suhbati

1991-yildan keyin She’r Umr daryosi. Sharq nashriyoti (2001)

ДАРАХТЛАР СУҲБАТИ ҚАРАҒАЙ Бўйин чўзиб Қарағай Ён-атрофга Қарагай. Дер у: Барча дарахтдан Баланд аканг — Қарағай. ТЕРАК Мен теракман, Теракман. Мен ҳаммага керакман. Осмон менинг Елкамда. Мен оламга Тиргакман. МАЖНУНТОЛ Бошим эгик Мажнунтол, Мажнунтолман, Мажнунтол. Дам олсангиз Соямда, Мен сизлардан Мамнун тол. АРЧА Мен арчаман, Арчаман. Мен хурсандман Барчадан. Атрофимда Айланиб Ҳеч чарчаманг, Чарчаманг! ОЛМА Мен сизларнинг Олмангиз, Хомлигимда Олмангиз, Нортожига Ўхшаб сўнг Вой қорним, деб қолмангиз! ЎРИК Қантак ўрик Отим бор, Хўп мазали Тотим бор. Мағизимга беркитган Қантим бор, Новвотим бор. ШАФТОЛИ Сариқ, оқ шафтолиман, Зарғалдоқ Шафтолиман, Мақтаниб ўлтирмайман, Манандоқ Шафтолиман. ЁНҒОҚ Мия каби Шаклим бор, Бошим тўла Ақлим бор. Мени еган Донишманд Бўлур деган Нақлим бор. НАШВАТИ Мени дерлар Нашвати, Шарбатларнинг Шарбати, Мазаларнинг Мазаси, Лаззатларнинг Лаззати. ГИЛОС Мен гилосман, Қулоқ сол, Рангим олу Тотим бол, Топсанг қўшалоғимни Қулоғингга Тақиб ол.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.