Matmusaning eshak sotgani

1991-yildan keyin She’r Umr daryosi. Sharq nashriyoti (2001)

МАТМУСАНИНГ ЭШАК СОТГАНИ Матмусанинг эшаги Айниб қолди дафъатан. Яқинлашиб бўлмайди На олддан, на оркадан. Қўшқават арконни ҳам Узар бўлди ҳароми. Ҳанграганда оламни Бузар бўлди хароми. Миниб бўлмас устига, Копток қилиб отади. Бўлди энди. Матмуса Эшагини сотади. Лекин қадимдан қолган Бозордаги қоида: Нима сотсанг, айбини Айтиш керак жойида. Ҳеч кимса Матмусадек Қийин ҳолга қолмайди. Баччағарнинг айбини Айтсанг, биров олмайди. Айтмасанг — яна гуноҳ! Матмуса кўп ўйлади. Уйлаб-ўйлаб бозорда Шундай дея сўйлади: «Эшагим — арзон эшак, Келаберсин харидор. Ўзи эшак бўлса ҳам Ўнта отнинг кучи бор. Эшагим полвон эшак, Кўп хушнафас эшагим. Айби бўлса, биргина, Одамэмас эшагим». Бозор аҳли кулади: Шунақа ҳам бўларми? Эшак ахир эшак-да, Эшак одам бўларми? Бошқа айби бўлмаса, Бундай улов қайда бор? Эшакни олиб кетди Арзонга бир харидор. Қутулдимдеб азобдан Шукур айтди Матмуса, Пулни ҳамёнга солиб, Уйга қайтди Матмуса. Қайтди-ю қотди ҳайрон Ҳолат — худди кечаги. Оғилда боғлиқ турар Пишқирганча эшаги. Афтодаҳол харидор Йиғлаб турар қошида, Қўли, оёғи майиб, Тўртта ғурра бошида. Матмусага дер: «Инсон! Имонингдан қайтдингми? Эшак сотдинг, тепади, Тишлайди, деб айтдингми? Эшак эмас, тўнғиз-ку, Бу махлуқинг мени ер. Сенда бошқа гапим йўқ, Эшакни ол, пулни бер». Матмуса жавоб айтар: — Сенга эшак сотганман. Ҳушёр бўл, деб тайинлаб Одаммас, деб айтганман. Энди қолма йўлингдан, Мен билан гап талашма, Арзон деб бир адашдинг, Бошқа сира адашма. Дўстлар! Сиз ҳам Матмуса Ҳикматин унутманглар. Эшаклардан ҳеч қачон Одамийлик кутманглар.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.