Yubiley

1991-yildan keyin She’r Umr daryosi. Sharq nashriyoti (2001)

ЮБИЛЕЙ Раис сўз беради, Парвойи палак. Минбарга бораман, Гурсиллаб юрак. Сизнинг шаънингизга Сўз айтмоқ керак. Тўрда ўлтирибсиз Сиз кериб кўкрак Умрингиз улуғлик — Ёшига етиб. Ўлмаган қул борки, Ёш тўйи қилар, Кимлигин билмаган Ўшанда билар. Яйрайди хусусан Сизнинг кабилар. Мен энди не дейин, Ўртоқ юбиляр? Турибман ҳайъатнинг Қошига етиб. Ҳамиша ёр бўлди Сизга фароғат, Ўзни ўйладингиз Дунёда фақат, Ҳеч кимга етмади Сиздан манфаат, Бир шогирд ўстирмай, Эшитмай раҳмат Келдингиз юбилей Ошига етиб. Мартаба, шон шуҳрат, Мол давлат учун Жон фидо этмоқни Билдингиз қонун. Ҳирс ила нафс бўлди Сизга раҳнамун, Муборак бу ёшга Етдингиз букун Қанча пок инсонлар Бошига етиб. Хали кўп юбилей Кўрарсиз, дуруст. Юзингиздан кетмас Хали қизил тус. Сиздан кўп «каромат» Кўради улус, Лекин «Яхши эди», Дейди эл, афсус, Борсангиз қабрнинг Тошига етиб. Билмай тавфиқ недир, Недир камолот, Умр камолига Етди бир ҳаёт. Сиздек яшамасин Оламда ҳеч зот, Мендек нутқ айтмасин Ҳеч кимса, ҳайҳот, Касбдоши юбилей — Ёшига етиб.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.