Sening sha’ning

1991-yildan keyin She’r Umr daryosi. Sharq nashriyoti (2001)

СЕНИНГ ШАЪНИНГ Ёзиб ўрганмаганман Байрамга қасидалар, Баландпарвоз хитоблар Тилимга келақолмас. Юракни қийнаб турган Сўзи бўлмаса агар Шоирни ундаш бекор, Қўлига қалам олмас. Лекин букун кўнглимда Айтадиган гапим бор, Зафару шодиёна Фақатгина баҳона. Мана, сен рўпарамда, Жигарбандим— пахтакор, Кўкрак кериб турибсан Ҳалол, танти, мардона. Хирмонинг пахта билан, Қалбинг ифтихор билан, Кўзларинг бахтиёрлик Нури билан тўлибдур. Буни мардлик дейдилар Ўз сўзда қарор билан, «Ўзбек иши» дегани Мана бундоқ бўлибдур. Кексаларнинг сўзи бор, Қўлни очиб дуога, Ерга қаратма, — дерлар, — Икки дунё кўзимни. Имонимдан айирма, Етказгин муддаога, Дўсту душман олдида Ёруғ қилгин юзимни. Юзнинг ёруғ бўлгани Асли шудир биродар, Ғаразгўй ичи куйиб, Дўстлар яйраб кулибдур. Ўзбекнинг кимлигини Билиб қўйсин баъзилар, «Ўзбек иши» дегани Мана бундоқ бўлибдир. Эй, сен, фарқ этмагувчи Зарпечақдан чаманни, Касбдошим, берилмагин Турфа қизиқ гапларга. Ҳеш қилиб кўрсатмагин Фарҳодга Ёсуманни, Ноғора чалаберма Томошаталабларга. Сен ўзбек меҳнатин ёз, Бу замингга деҳқоннинг Умиду армонлари, Дардлари тўкилибдир. Бунда ҳар битта чаноқ Қанча азоби жоннинг, «Ўзбек иши» дегани Мана бундоқ бўлибдир. Унда бурчнинг фарзи бор, Ҳеч кимсадан қарзи йўқ, Ери каби бир умр Саховатга яралган, Дўстликка мангу содиқ, Имонининг дарзи йўқ, Матонатга турилган, Жасоратга яралган. Мен юрак сўзин айтдим Зафар тўйи баҳона, Омон бўл, она юртим, Ғурурим, шараф-шоним. Довонлардан ўтабер Адил, шаҳдам, мардона, Оқ бўлсин, ойдин бўлсин Йўлинг, улкан карвоним.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.