Donishqishloq latifalari: Matmusaning uylanishi

1960-1990-yillar She’r Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)

ДОНИШҚИШЛОҚ ЛАТИФАЛАРИ 6. Матмусанинг уйланиши Сафар қилди Матмуса Олисдаги шаҳарга. Ул шаҳарда йўлиқди Бир ҳур парипайкарга. Бўйдоқ эди Матмуса, Узоқ турмай ўйланиб, Қишлоғига қайтди у Ул санамга уйланиб. Ҳеч гап эмас бахт келса Айтар омад деб буни: Уч ой ўтмай жононнинг Яқинлашди ой-куни. Ҳамма ҳайрон, ҳамма лол, «Биз бир йилча кутардик, Матмусанипг хотини Чиқиб қолди ударник». Не экан, деб, шошилиб Зарбдорликнииг бу сири, Чопиб келди суҳбатга Донишгазет мухбири. «Биз ҳам четда эмасмиз. Биз ҳам шерик меҳнатга»— Деб Матмуса тиржайиб, қўшилади суратга. Эртасига бу хабар Тарқаб кетди ҳар ёққа. Сарлавҳа ҳам чиройлик: «Илғор ўрнак — қишлоққа». Хат ёғилар эрлардан: «Ташаббусни қўллаймиз! Хотинларни тажриба Алмашишга йўллаймиз!» Алвоп-алвон шиорлар Пайдо бўлар ҳар жойда: «Япгиликка — катта йўл!» «Тўққиз ойни — уч ойда!» Ҳайъатларда кеккайиб Яйраб юрар Матмуса. Биз ундоқ, биз бундоқ деб Сайраб юрар Матмуса. Алқиссаким — баъзида Шундай бўлиб қолади — Биров қилиб меҳнатни, Биров обрў олади.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.