Siyosiy saboq yoki Bek Bekovning g‘aroyib sarguzashti

1960-1990-yillar She’r Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)

СИЁСИЙ САБОҚ ЁКИ БЕК БЕКОВНИНГ ҒАРОЙИБ САРГУЗАШТИ Бошқармага қўнғироқ Бўлди гараждан: Бутун — сиёсий сабоқ, Мана шу важдан — Шофёрлар банд. Кечқурун Машина бўлмас, Майли, ой-йилда бир кун, Осмон узилмас. Гарчи бошлиқ ошёни Озгина йўлмас. Жиндак қийналса жони, Ҳойнаҳой, ўлмас. Билъакс, очиқ ҳавода Мириқар одам. Хўжайин камтар, содда, Хўжайин — ҳотам. Бўлмади ҳеч норизо, қирмади томоқ. Ўшқирмади мутлақо: «қанақа сабоқ?» Чунки масала нозик, Шофёр — ишчи халқ. Сабоқ эса — сиёсий! Демак, гараж ҳақ. Шундоқ ажиб ишлар ҳам Бўлар дунёда. Мана, Бек Беков акам Борар пиёда. Яёв юрмоқ нечоғлик Ноёб неъматдир. Вақт олтин, аммо соғлик Ундан қимматдир. Дер ўзига, ҳеч меҳнат Битмас дунёда. қани энди, бўлса вақт, Юрсанг пиёда. Юрсанг кўриб завқ билан Атрофни, элни. Ҳам бадан, ҳам кўнгилдан Ёзсанг чигилни. Бу не ҳаёт? Ҳамиша — Гўё касалманд. Уйда, йўлда, ҳам ишда Уриндиққа банд... Шундай хаёл билан у Борар лорсиллаб, Аммо бир оз юрди-ю, қолди ҳарсиллаб. Тўхтаб пича олди дам, Бекатга келди. Автобусда кетса ҳам Бўлади энди. Чарчаганда бошка ўй Келарми бошга? Автобус келди, Вой-бўй, Контингент бошда. Тўлиб турфа эл келар, Тисланди... Лекин, Сиқиб келган елкалар Кўтариб секин, Миндирди беихтиёр, Шунда тиқинда Халқ қудратин у илк бор Сезди биқинда. Бу ҳам қисмат иши-да, Бўлари бўлди. Зўр тирсаклар ичидан Зўрға қутулди. Кўйлак доғ-дуғ, шим — латта, қошу киприк чанг. Дуч келган бир бекатда Тушдию аранг — Ногоҳ ёмон сўз келди Ажаб, оғзига. Лекин сўкмади, деди: «Безобразие!» Турар йўлда у якка, Олдда анча йўл. Ўтган ҳар ғилдиракка Кўтаради қўл. Эгар мағрур бошини: «Олиб кет мани!» Аммо бирор машина Тўхтаса қани. Ҳеч кишида бўлмаснй Бундоқ кўргулик. Ҳеч бошлиқни қилмасин Яёв юргулик. Фиғонидан чиқар дуд, Ранжир дамодам — Шофёрларнинг бемаврид Сабоғидан ҳам. Фурсат ўтди, на қилса Фойдасиз энди. «Дежурка» ни чақирса Ўларми эди. Ё уйига қўнғироқ қилса-ку тайёр — Гаражида янги оқ «Жигули» ҳам бор. Оғриса-да оёғи, Юриб боради. Бош айланиб,— томоғи Куриб боради. Ура-ура «хом каяла» Пешонасига, Етиб келди маҳалла Чойхонасига. Уйигача қирқ қадам, Ана, у ҳовли. Лекин тўрт қадамга ҳам Етмас мажоли. Умрида ҳеч чойхоиа Кўрмаган бир зот Шу саргузашт баҳона Ноилож, ҳайҳот,— Лаънат ўқиб шўрига Ичкари юрди. Гурс чўкди-ю сўрига, Кўк чой буюрдй. Ёнбошлади минг йиллик Чойхўрдай худди. Бир оз ором олгандек Бўлди вужуди. Чанқоғин босди обдон, Ростлади нафас. Ҳа, дунё бир азобдан Иборат эмас. У хозир жаннат аро Сезар ўзини. Сезмас атрофнинг аммо Ҳайрон кўзини. Атрофда ҳар хил гумон, Э-воҳ, ажабо — . Чойхонада — каттакон, Бунда не маъно? Кимдир деди минг тахмин, Фараздан кейин: «Ишдан кетган у, тайин, Тамом хўжайин». «Чақув бўлган ё бошқа Бирор кўргулик. Ҳа, иш тушган шўр бошга Аҳвол сўргулик». Ликобчада майиз, қанд Олиб Шокирбой, «Янги дўст»ни қилар банд, Узатар кўк чой: — Амал ўзи бевафо, Кайғурманг, ука. Гоҳи чикка бу дунё Гоҳида пукка. Мен ҳам қирқ йил давлатга Ишлаган бўлсам, Фақат «зав» бўлдим катта, Энг камида — «зам». Неча пўлат сандиқлар Қўлимда бўлди, Неча гўзал дўндиқлар Йўлимда бўлди. Келган чоғда омадим, Бўлмадим сергак. Бирор нарса олмадим «Ҳайфсан»дан бўлак. Шу-да чархи дун иши, Жон этсанг нисор, Оқибатда ҳеч киши Бўлмас миннатдор. Лекин тер тўккач одам Маълум ёшгача, Чойхонанинг гашти ҳам Жуда бошқача... Борган сари очилиб Сайрар Шокирбой. Текин қулоқ топилиб, Яйрар Шокирбой. — Сиз ҳам энди биз қатор, Қўшилинг дарров. Бегим куни шўрва бор, Якшанба палов. Хуш кўрсангиз шахматни, Шахмат бор, иним. Лекин ўша ғурбатни Суймайди жиним. Соатлаб мук тушишга Сабр йўқ сира. Ғуборингни тўкишга Энг зўри — пирра». Лекин анов сўрига Борманг ҳеч қачон, Чиқиб олар тўрига Соли партизаи,— Қоқиб қулоғингизни Қўлга беради. Ушлаб олса бас сизни, Сўзлайверади. Зўри аммо улфатнииг Бизларнинг улфат. Гап бор ахир: суҳбатнинг Яхшиси — ғийбат. Бек Беков худди қулоқ Солгандай сўзга. «Ҳа, ҳа» дейди-ю, бироқ Хаёли ўзга. Англар, аҳли чойхона Бир шу зот эмас. Юрагида нуроний Чолларга ҳавас. Кўзлардаги хотиржам Осуда ҳикмат Бахш этади унга ҳам Сокин халоват. Йироқларга элтади Фикратнинг оти. Кўз олдидан ўтади Бутун ҳаёти. Ўйлаб кўрса, эс-ҳушин Таниган кундан Билди фақат юрт ишин, Завқ топди шундан. Ишлади, иш деб ёнди, Ҳар он боғлиқ бел. Фақат элга ншонди, Унга эса — эл. Ҳалол бўлди ва одил, Ҳақ — дўсти, ёри. Кўтарилди йилдан йил Пастдан юҚори. Бугун салкам мипжетр... Ва локин, ҳайҳот, Елдек ўтиб кетибдир «Елвизак» ҳаёт. Уф тортади бемажол, Кўнгли бўлар ғаш. Кунлар қуйма ғишт мисол Бир-бирга ўхшаш. Ҳар кун бирор топшириқ, Ҳар кун фурсат зиқ. Умри экан, воҳ, қизик, Чизилган чизиқ. Мажлис, сайлов, нутқ, якун... Эртадан то кеч. Узи учун бирор кун Яшамабди ҳеч. Ёшланади кўзлари, Умр ўтибди. Ёшликдаги дўстлари Тарқаб кетибди... Унга ётдир нақадар Аҳли чойхона. Узи тенги кексалар Буткул бегона. Манглайига қўл тирар, «Пишмаган калла! Тобутингни кўтарар Ахир, маҳалла! Тўй қилса ким, сўроғлаб Кирганинг борми? Азасида бел боғлаб Турганинг борми? ё кулбанг бошқа лойдан Солинганмиди? Тупроғинг бошқа жойдан Олинганмиди? Жон тикиб халқ йўлига Тинмадинг, бироқ — Бир одамнинг кўнглига Ёқдингми чироқ? Дунё кўрган, фикри кенг, Улуғвор, ҳотам — Шуни ўйлабмиди, денг, Министр одам». Четдан боқиб танқидан Ўз образига, Хафа бўлди ақлидан: «Безобразие!» «Безобразие!»— деди... Шокирбой шу он Насиҳат қилар эди Куйинтириб жон. Ўргатарди: ҳар беш кун Ҳаммомда наф бор. Фойда қайси дард учун Қайси доривор. Бек Бековнинг сўзига Қотдию қолди. Олди уни ўзига, Дарҳол йўқолди... Мана, Бек Беков уйга қайтиб боради. Чўмганича жим ўйга Айтиб боради: «Дунёда энг олий фан Ва энг мушкул фан — Муҳимни номуҳимдан Ажратмоқ экан. Ҳаёт экан зўр дарё, Осонгина иш — Ўша катта сув аро Оқизоқ бўлиш. Аввал сени ҳалимдек — қилиб ташлайдир. Сўнг майдалаб минг бўлак Бўлиб ташлайдир». Шунча яшаб ниҳоят Топди бир ҳикмат: Тирик жонга оқибат Боқийдир фақат. Уйга кирди. Хотин лол Жовдирар кўзи. Нима бўлди? Бу не ҳол? Тинчликми ўзи? Бек Беков дер хотиржам: — Ҳа, энди шундоқ... Сабоқ бўлди, жопгинам, Сиёсий сабоқ
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.