Viruslar

1960-1990-yillar She’r Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)

ВИРУСЛАР (Профессор Шабот Хўжаевга) Доктор хонасида ҳамма нарса оқ, Тонг нур талашади оқ туслар билан. Оқ халатдек соч ҳам оқармиш бундоқ Олиша-олиша вируслар билан. Сизга ҳавас қилдим, доктор, менга ҳам Мўъжизий бу ҳикмат берилса эди. Сиз дору сургандек, мен қалам сурсам Энг мудҳиш вируслар қирилса эди. Кўлмаклар қуриди, тўқайлар ёнди, Тарих архивида безгаклар букун. Лекин қонимизга кирган — сохталик Аъзои танимиз қақшатар бутун. Сафсата қасрига меъмор устодлар Моҳи хоссадаги товуслар мисол Нопок сармоядан семирган зотлар, Багоят урчиди вируслар мисол. Мансаб савдоси ҳам классик вирус, Киритса арзийди тиббий дарсликка. Шарсимон вирусни мумкин ўлдириш, Чора йўқ юмалоқ худпарастликка. Инсоф, диёнатни, ору номусни Сариқ чақага ҳам олмаса инсон, Олтин дарди каби сариқ вируспи Йўқотмоқ мушкулдир — гепатит осон... Йўталсиз ҳеч ерда ишинг битмаса, Кўк қоғоз тутмасанг — кўролмасанг кун, Бундоқ кўкйўталга чора этмаса Кўкариб, ўпкалар қуришн мумкин. Юлғичлик ҳар лаҳза лол қилар бизни, Гриппдек унда ҳам минг бир хил тус бор. Доктор, очиб кўринг дафтарингизни Бундоқ жони қаттиқ қандай вирус бор? Бу не дард — минбарга чиққан беибо Чиройлик ёлгонга қарсак уришлар. Мўминликнинг илиқ муҳити аро Яйраб кўпаяди манфур вируслар. Доктор, қулоқ тутинг! Момогулдирак! Ҳаво тозармоқда — вирусга қирон. Салом сенга, оппоқ, тиниқ келажак, Олқиш бўлсин сенга, уйғонган бўрон.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.