Alisher Navoiy kemasi
1960-1990-yillar
She’r
Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)
АЛИШЕР НАВОИЙ КЕМАСИ
Азалий даврада чарх уради ер,
Муштарий азалдан чақнаб турипти...
Беш аср сўнгида буюк Алишер
Баҳри муҳит аро кезиб юрипти.
Тирикликда чархдан топмаган омон,
Бошига ғам гардин ёғдиргаи фалак —
Даҳр аро танҳою, зору саргардон
Қалқиб бормоқдадур беором юрак.
Аччиқ тўлқинларга кўкрак урадир
Умрида ҳаловат тополмаган жон,
Жаҳон уммонида кезиб юрадир
Долғали ҳам сокин жаҳоний уммон.
Улуғвор бастида ўйчан бир шукуҳ,
Килкидан тўқилган ғазалдек боқий,
Беш аср сўнгида кема бўлган руҳ,
Беш қитъа оралаб кезар Навоий.
Мен уни Узоқ Шарқ соҳилларида
Бир бор кузатганман Вапкувер томон.
Бугун Колумб очган қитъа шаҳрида
Бобом руҳи яна бўлди намоён.
Ушандай сарбаланд, ўшандай улуғ,
Азамат юртимнинг битта бўлаги,
Парча шафақ каби боши узра туғ,
Мана у — шоирнинг улкан юраги.
Ҳаяжон кўнглимда, ҳайрат ақлимда,
Кирғоқда турибман — бу нечук тимсол!
Ярим минг йил оша ўзга иқлимда
Бундоқ учрашувни ким этмиш хаёл.
Азалий даврада чарх уради Ер,
Муштарий азалдан чақнаб турипти.
Юртнииг хизматида буюк Алишер
Жаҳон уммонида кезиб юрипти.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.
So'z qidirish
Qidiruv sahifasiga o'tish