Ixlos

1960-1990-yillar She’r Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)

ихлос На мартаба, на бойлиги бор эди унинг, Йироқ эди маишату аёл дунёси. Кўчасига кирмаганди ўйин-кулгунинг, Жиндек жони бор эдию катта ихлоси. Ихлос эди унга олам, унга саодат, Ғазналарга бериб бўлмас мулки бебаҳо. Ул йигитни тақдир азал қодир табиат Оҳангларнинг дунёсига қилганди ошно. Саҳар чоғи шабнамлардан тинглар эди куй, Шафақлардан юрагига оқарди қўшиқ. Вужудида туман чолғу қилар эди тўп, Миллион-миллион таронага борлиғи тўлиқ. Жунун тўла кўзларида ёнарди ҳар вақт Бизга — оддий бандаларга ноаён шуур. Бу оламнинг эвазига қодир табиат Берган эди юрагига оламча сурур. У бастакор эмас, фақат ихлосманд эди, Бир Оҳанглар Пири эди йигитга ҳам пир. Ихлос билан кўкси доим сарбаланд эди, Ғойибона меҳри унга энг аъло тақдир. ўшал устоз фикри билан нафас оларди. ўшал пирга бахш этганди тамоман ўзин. Кўшиқларин тинглаб тунда ухлаб қоларди, Қўшиқларин тинглаб тонгда очарди кўзин. Кунлар ўтиб йигитчага тор келди қишлоқ, Елкасига тўнни ташлаб чиқди сафарга. Қанот бўлди пок нияту эзгу иштиёқ, Маъсумликнинг фариштаси учди шаҳарга. Шаҳар уни гуллар тутиб қабул қилмади, Ҳатто кутиб олмади энг улуғ бастакор. Аммо йигит камтар эди, хафа бўлмади, Ўзи улуғ пир олдига йўл олди наҳор. Аммо сокин ухлар эди бу маҳал устоз, Куни билан мажлисларда тўкилган жисми. Мухлисига қучоқ очиб чиқмади пешвоз, Сўрамади қаердан у, ким у, не исми. Кечроқ келинг, деди фақат, ёпди эшикни Сўнг не деди: бўлмай қолди йигитча огоҳ. У кўрмоқчи бўлган эди тирик қўшиқни... Буюк тангри қулаб тушди аршидаи ногоҳ. Бир дақиқа тош ҳайкалга айланди мухлис, Наҳотки, шул мусиқанинг пири сарвари?! Наҳот унга жондан ортиқ, умридан азиз — Тароналар шул юракнинг бўлса самари?! Наҳот улар тонготарнинг меваси эмас, Наҳот бедор эмас субҳи сабоҳ бастакор. Унга буюк орзу эди, умрлик ҳавас Қўшиқ бўлиб кирмоқ устоз қошига наҳор. Йигит қайтди орзулари ёшдек тўкилиб, Барбод бўлди қалбидаги буюк эҳтирос. Тасодифий бир ҳолатнинг қурбони бўлиб Сўнди у кун пок юракда буюк бир ихлос. Сўйла, нега бундай қилдинг, шафқатсиз фалак, Нега қилдинг ўшал мудҳиш ҳолатни пайдо! Нега ерда учрашдилар бу икки малак, Нега суҳбат қурмадилар фазолар аро? Ёруғ юлдуз кўкка чиқмай йўқолди беиз, Уякан даҳо завол топди бўлмай намоён. Бир қотиллик содир бўлди тонгда мислсиз, Танҳо буюк бастакордан айрилди жаҳон. На мартаба, на бойлиги бор эди унинг...
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.