Zamin tashvishlari

1960-1990-yillar She’r Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)

Замин сайёраси — Эй, замин! Битмайин не ишинг қолган! Бетиним айланиб жонинг ҳалакдир.. — Сўрма, Мен шўрликни шу кўйга солган — Тириклик ишидир, Чархи фалакдир. Мен на қуёшдирмап, На Олтин қозиқ. Ултирсам фалакнинг кошонасида. Пешонамга азал шу экан ёзиқ, Дастёрман самовот корхонасида, Бошлиғим офтобдир, Парвона бўлиб, Иил бўйи айланмоқ турмушим эрур. Бу ҳам етмагандай, Кунда ўгрилиб Боримни кўрсатиб турмоғим зарур. Кўк тўла сайёра, Бу паст, у баланд, Узоқ-яқин юлдуз ундан ҳам бисёр. Келишиб яшайман ҳар бири билан, Барининг кўнглини топмоғим даркор. Мана, мисол — Баҳром, Яъни қаттол Марс, Кўзларида ёнар жангари чақин. Биламан, Ундан ҳеч яхшилик чиқмас, Аммо қўрққанимдан юраман яқин. Тижорат элига Аторуд посбон, Хабардор бўлурман ундан ҳам сергак. Яшириб не қилдим, Узингга аён, Савдо аҳлидан ҳам ошнолар керак. Зуҳални зиёрат қилурман ҳар кун, Ҳосил сайёраси — дўст бўлмай нега? У менга керакдир Тириклик учун, Тўрт миллиард болам бор, Осонмас менга. Чақмоқ қиличини доим ўқталиб, Гулдираб турса ҳам Муштарий бадкор, Баҳорда фойдаси тегиб қолар деб, Кузда салом бериб қўяман бир бор... Ҳаётим шу — Чопмоқ Тинмай бир нафас. Ҳалқа ичидаги олмахон мисол, Иил эмас, Асрмас, Минг йил ҳам эмас, Мангулик нимадир — қилмайсан хаёл! Сон эсанг беш кунлик қисқа умрингда Жиндак захмат чексанг қиласан фиғон, Менииг турмушимни ўйлаб кўргин-да, Шукур қил, Боқиймас умринг, эй инсон!
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.