Zangori shu’lalar

1960-1990-yillar She’r Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)

ЗАНГОРИ ШУЪЛАЛАР Сокин куз ойлари шаҳарда Нақадар сўлимдир кечалар. Қандайдир сеҳр бор қамарда, Кўк билан сўзлашар кўчалар. Мен ўша сеҳрни ҳис этиб Сукунат бағрида кезаман. Юлдузлар эртагин эшитиб Ўзимни кўкларда сезаман. Ҳаммаёқ осуда, осуда, Кўчада кўрипмас бир жонзот. Гўёки одамлар уйқуда, Гўёки борлиқда йўқ ҳаёт. Ҳолбуки, кўчалар чароғон, Ҳолбуки, дарчалар сочар нур. Уйғоқдир ҳар дил, ҳар хонадон, Бедордир хаёлу тасаввур. Оқадир одамлар кўзига Зангори экраннинг шуъласи. Барчани банд этмиш ўзига Бўрининг қуённи қувлаши. Кўчада сукунат, сукунат, Уйларда ҳаяжон, ҳаяжон. Ўн олти қисмли уқубат Асабни арралар беомон. Тугамас катталар бардоши, Гўдаклар қарамас овқатга. Ўқ тегиб йиқилар қўрбоши, Штирлиц чап берар офатга. Вир йигит ўзганинг бағридан Қайтган ёр лабини сўради. Ўтишиб дўғирчод баҳридан Бу ҳолни қизчалар кўради. Ҳар кун шу, Биз оқшом чўккандан Бу жоду қошига чўкамиз. Туйгулар оқади экрандан, Куламиз, кўзёшлар тўкамиз. Мен бугун дунёнинг юзига Бир қараб дўймоқпи истадим, Аридлар, гулларнинг ўзига Термулиб тўймоқни истадим. Бошимга юлдузлар ёғадир, Борлиқда бир ажиб тароват. Фалакдан кўксимга оқадир Бир салқин, бир тотли ҳаловат. Мен танҳо кезаман кўчада, Сукунат ўзига чорлайди. Борлиқ жим. Ҳар битта дарчада Зангори шуълалар порлайди.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.