Tirik sayyoralar

1960-1990-yillar She’r Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)

ТИРИК СЛЙЁРАЛАР Деразамдан тушган тола нур Сомон йўли каби товланур. Ҳайратки, шу тола нур аро Минг-минг зарра кезар овора — Ҳар бир зарра балки бир дунё, Эҳтимол, бир ўзга сайёра... Кўриб не бор ўз тақдирида, Балки яшар минг-минг коинот, Ҳоч ажабмас, шулар бирида Мавжуд бўлса тараққий, ҳаёт. Инсон-чи, дўст топмоқни ўйлаб Танҳоликдан бу тор дунёда, Юлдузларга кемалар йўллаб, Жонзот излар чексиз фазода. Бордек йироқ туркумлар аро Ўзи каби оқил бир хилқат, Инсон кўкка боқар доимо, Тинтув қилар осмонни фақат. Аммо билмас, қилмас тасаввур, Хаёлига келтирмас башар, Узга жонзот балки бўлиб нур, Оҳанг бўлиб у билан яшар. Ўзга ҳаёт балки сокин тун қамишларнинг шовиллашидир. Тонготарда балки лолагун Шафақларнинг ловиллашидир. Ҳожат эмас кўкдан изламоқ, Кемаларни қилмоқ овора, Одамзотнинг ўз қалбидаёқ Яшаётир ўзга сайёра. Фазоларнинг қай бурчагига Фикри билан етадир инсон, Аммо не бор ўз юрагида Билмай ўтиб кетадир инсон. У яшайди тилсимлар аро, Ҳар кашфиёт янги маррадир. Унинг ўзи сирли бир дунё, Дунё эса фақат заррадир. Деразамдан тушган тола нур Сомон йўли каби товланур.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.