Iftihor tuyg‘usi

1960-1990-yillar She’r Bedorlik. G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1985)

ИФТИХОР ТУЙҒУСИ Уйласам, мен оламнинг ярмин кезиб қўйибман. Жаҳонгашта умримнинг ярим йўли ортимда. Қайда бўлмай, аввало, мен бир ҳисни туйибман, Бир туйғу ҳамроҳ бўлмиш шу йўлчи ҳаётимда. Ву ҳис — Ватан ўғлининг ифтихор туйғусидир. Бу ҳис менинг умрбод ҳамроҳим бўлгусидир. Бир томон Болтиқ бўйи, бир томонда Сахалин, Қуёш ботмас тунларни кўриб юрдим шимолда. Мақтансам-мақтанмасам Ватаннинг тўрт сарҳадин Кезиб, буюклигини ҳис қилганман ҳар ҳолда. Қайга бормай, юрагим ифтихорга банд қилдим, Ўзбек боласиман деб кўксимни баланд қилдим. Искандар ватанидан Ваймар деган ергача, Бир ёнда Булғор юрти, бнр ёнда мулки Фаранг. Шарқи — Монреалдан то ғарби — Ванкувергача Америка қитъасин кезиб чиқдим кўндаланг. Қайда бўлмай ифтихор ҳиссига тўлиб юрдим, Буюк Совет юртининг фарзанди бўлиб юрдим. Эй сен менинг Ватаним, толеим осмонида Ой бўлиб, офтоб бўлиб кулиб турар экансан, Буюк Ильнч бошлаган инқилоб давронида Табаррук олтмиш ёшга тўлиб турар экансан, Даставвал қалбим тўла сен боис ўша ғурур, Сўнгсиз ифтихор учун айтажакман ташаккур. Ўз юрти қисматидан ғофил ўғлон ўлғонми? Кечмишинг китобини варақлайман — тўла шон. Олтмиш йил, тарих учун, ўйлаб кўрса, замонми? «Ким эдигу ким бўлдик»— олам кўзида аён. Мушкул, аммо шарафли тақдирингга қараймаи, Юртим, яна ифтихор туйғусидан яйрайман. Одамлар бор оламда бу туйғудан бенасиб, Ҳеч кимсанинг бошига тушмасин бу кўргилик. Дунёгаки келибсан, Ватанингда бўл соҳиб, Юртинг бўлсин, замининг, дадил босиб юргулик. Минг-минг карра шукурким, менинг шундай юртим бор, Менинг шундай юртимдан бағрим тўла ифтихор. Инқилоб ватанисан, Ленин мамлакатисан, Эрксевар халклар учун энг биринчи мададкор. Биродарлик мулкисан, дўстлик салтанатисан, Олам мақтаганида мақтанишга ҳаққим бор. Осмон гумбази эмас — ғурур тўла кўкракдир, Қуёш эса осмонда дўппимдек чамбаракдир. Кекса олам кўп қонун, тузук дастурлар кўрмиш, Ҳар шоҳ демиш ўз сўзин адолатнинг тимсоли. Аммо қайси бир юртнинг ҳаёт қонуни бўлмиш — Миллионларнинг ижоди, миллионларнинг хаёли?! Бу дастур сатри аро менинг ҳам тилагим бор, Ифтихор туйғусидан яйраган юрагим бор. Ҳаёт уммони аро юртим улкан кемадир, Бир ул кема аҳлининг жони ҳам, имони ҳам. Унга аён долға не, офат, тўфон нимадир, Тинчликда кўрмоқ тилар ўзни ҳам, дунёни ҳам. Олам эли билади — юртим тинчлик қўрғони, Бўлмоқ не бахт дунёда шундай юртнинг ўғлони, Ватаним, фидоларнинг ўлмаган руҳи ҳаққи, Сени жондан севаман, йироқда соғинаман. Қалбим бойлиги бўлган туйғу шукуҳи ҳаққи, Шу мўътабар айёмда хокингга сиғинаман. Омон бўл, онажоним, дил қувончим, сурурим, Омон бўлсин сен берган юракдаги ғурурим.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.